“Нефтчи” U-14 вакиллари билан суҳбат (ВИДЕО)
04.04.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Наврўз Кубоги”да Азизбек Алижонов бош мураббийлигидаги “Нефтчи” U-14 жамоаси вице-чемпионликка эришганликлари ҳақида хабар бериб ўтгандик. Куни кеча “Нефтчи” матбуот хизмати вакиллари яқиндагина пойтахт мусобақасидан қайтган жамоа машғулотларига ташриф буюришди ва “Нефтчи” U-14 бош мураббийи билан суҳбат уюштиришди. Видеоинтервью давомида Азизбек Алижонов хукуматимиз томонидан спортга берилаётган эътибор, бугунги болаларнинг футболга муносабати ва турнир тафсилотлари ҳақида гапириб ўтди. Қуйида мазкур суҳбатни томоша қилинг.

PS: Лавҳа матбуот котиблари Ҳожиакбар Жабборов, Баходиржон Эргашев ҳамда видео оператор Хурсанджон Жўраев томонидан тайёрланди

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.