Аёллар футболи. Фарғонада тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
01.04.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Юртимизда аёллар ўртасида Ўзбекистон XXIV-миллий чемпионати старт олди. Бугун Фарғонада ҳам чемпионат ўйинлари бошланди. Қиргули мезбонлик қилган беллашувда “Нефтчи” Наманганнинг “Навбаҳор-Лочинлари”ни қабул қилди. Учрашувга кўплаб мухлислар ташриф буюрганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимдир. Баҳс бошланишидан аввал фарғоналик санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш қилинди. Очилиш маросимида Фарғона вилояти оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш бўлими бош мутахассиси Фахриддин Абдукаримов сўзга чиқиб, Фарғонада аёллар ўртасидаги чемпионат баҳслари бошлангани билан барчани табриклади. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси мадхияси янгради.

photo_2018-04-01_18-40-13

photo_2018-04-01_18-40-19

photo_2018-04-01_18-40-57

Ўйин ҳам қизғин курашларга бой ўтди. Беллашувда наманганликлар 0:3 натижасида ғалабага эришишди. Ўйинда Азиза Норбоева дублга эришган бўлса, Шаҳноза Насриддинова ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. “Нефтчи” сафидан Зарҳумор Неъматова пенальтидан гол кирита олмади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.