Жиззахда хисоб очилмади. Ўйиндан кейин қандай фикрлар бўлди?
10.03.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

“Сўғдиёна” – “Нефтчи” (0:0) ўйинидан сўнг “Нефтчи” мураббийи Баҳром Ҳайдаров микс-зонада ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Баҳс юқори суратда ўтди. Хар иккала жамоа ҳам учрашув бошида ўзларида яхши таассурот қолдиришди. Бироқ инжиқ об-ҳаво шароити жамоаларга ўйнаш учун тўсқинлик қилди.

Барибир қизиқ ўйин кўрдик.
“Нефтчи” иккинчи бўлимда жонланди. Хатто рақибга нисбатан бир бош устун тўп сурди. Жиззах жамоасига хурмат сақлаган ҳолда шуни айтаманки, бугун “Нефтчи” ғалабага лойиқ эди. Биз Жиззахга уч очко учун келгандик. Афсуски, бунинг уддасидан чиқа олмади. Энди эътиборимизни кейинги ўйинларга қаратмиз, – деди Баҳром Ҳайдаров

photo_2018-03-10_21-35-41

Виталий Мирний: Оғир ўйин ўтказдик. Рақибларимиз ҳам бизга қаттиқ қаршилик кўрсатишди. Ўйинни кўриш учун Фарғонадан кўплаб мухлислар келганини кўрдим. Албатта ўйин давомида уларнинг далдасини ҳис этиб турдик. Уларга катта раҳмат. Ўзингиз қандай бўрон бўлганини кўрдингиз. Бундай об-ҳавода тўп суриш жуда мушкул. Ўзбекистондаги илк расмий баҳсимни ўтказдим. Таассуротлар ижойиб. Очиғи, бугунги об-ҳаво учрашув натижасига жиддий таъсир ўтказди. Шамол бўлмаганда балки ўйин бошқача руҳда кечарди – деди Мирний 

photo_2018-03-10_21-48-24

“Сўғдиёна” футболчиси ва жиззахликлар сафида “ўйиннинг энг яхши футболчиси” деб топилган Шохруз Норхонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Ҳақиқатдан хам қийин ўйин кечди. Мухлисларга раҳмат. Шамол кучли бўлди. Лекин ўйинга буни сабаб қилиб кўрсатмаган бўлардим. Агар биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдалана олганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Нима ҳам дердик. Тўп дарвозага кирмади барибир. Аслида бугун ғалабадан бошқа йўлимиз йўқ эди. Афсус, мақсадга эриша олмадик. Энди навбатдаги баҳсларга эътибор қаратишни бошлаймиз.

– “Нефтчи” ҳақида нима дейсиз?

– Яхши ўйин кўрсатишди. Уларга ажойиб учрашув учун раҳмат дейман. Кейинги баҳсларда Фарғона жамоасига омад тилаб қоламан

“Нефтчи” матбуот хизмати

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.