Бугун жамоалар қандай либосларда майдонга тушишади ?
10.03.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Кеча Суперлига 2-тур доирасидаги “Сўғдиёна” – “Нефтчи” учрашуви олдидан ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида митинг ўтказилди.

Митингни ПФЛ вакиллари Сардор Кудратуллаев ва Сардор Наджафалиевлар олиб боришди

Унда ташкилий масалалар қатори, бугун бўладиган “Сўғдиёна” -“Нефтчи” учрашувида жамоалар қандай либосларда майдонга тушиши ҳақида ҳам ўзаро келишиб олинди.

Демак, бугун “Нефтчи” футболчилари қизил-кўк рангли либосларда майдонга тушади. “Сўғдиёна” жамоаси футболчилари эса ок-кора рангли либосларда тўп суришади

photo_2018-03-09_19-26-23

photo_2018-03-09_23-16-19

Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна” – “Нефтчи” учрашуви бугун “Сўғдиёна” стадионида соат 20:00да бошланади.

“Нефтчи” матбуот хизмати 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.