Абдумавлон Абдужалилов: “Бундай муҳитда тўп суришни ҳар қандай футболчи хохлайди”
03.03.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

 Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов жамоанинг Суперлигадаги илк ўйинида асосий таркибда майдонга тушди. Куни кеча маҳоратли дарвозабон “Нефтчи” клуби расмий сайти учун интервью бериб ўтди.

– Абдумавлон, дастлаб Фарғонада бўлиб ўтган “Насаф”га қарши баҳс ҳақида ўз фикрларингизни билдириб ўтсангиз ?

– Кўпчилик таъкидлаб ўтганидек, мухлисларга манзур бўладиган ўйин гувоҳи бўлдик. Илк ўйинимиз бўлгани учун барибир бироз футболчилар бир-бирларини тушинишлари қийин кечди. Бу вақтинча ҳолат саналади. Умуман олганда, “Нефтчи” яхши ўйин кўрсатди.

photo_2018-03-03_11-17-55

– Ҳозир “Нефтчи” футболчилари орасида қандай муҳит мавжуд?

– Ички муҳит аъло даражада дейишим мумкин. Футболчиларни кўзида шижоат бор. Клубдаги ўзгаришлар ижобий натижа бермоқда. Айниқса жамоага ҳақиқий футболнинг жонкуяр инсонлари раҳбар бўлганини алоҳида айтиб ўтиш ўринлидир. Клубда бизга ҳамма шароитлар яратиб берилган.

– “Насаф” Сизда қандай таассурот қолдирди?

– Қарши жамоаси гарчи етакчиларини бошқа жамоаларга қўйиб юборган бўлсада, ўтган йилгидек кучли жамоа деб ўйлайман. Ўйин услуби ўзгармаган.

– Стадиондаги муҳит ҳақида баҳс иштирокчиси ҳақидаги фикрларингиз?

– Фантастик муҳит! Майдондаги футболчилар ҳам завқ билан тўп суришди. Ҳар қандай футболчи бундай ўйинда тўп суришни истайди.

photo_2018-03-03_11-17-48

– Фарғоналикларнинг ишқибозлиги борасида муносабат билдирсангиз?

– Мухлисларга катта раҳмат! Фақат қойил қолиш керак. Ўйинда мухлислар футболчиларни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб боришди.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.