Дониёр Нарзуллаевга саломатлик тилаймиз!
02.03.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Суперлиганинг 1-турида “Нефтчи” ҳамда “Насаф” (0:0) жамоалари баҳс олиб боришди.

Ўйинда фарғоналиклар ҳимоячиси Достон Турсунов ҳамда “Насаф” вакили Дониёр Нарзуллаев кутилмаганда тўқнашиб кетишди. Натижада меҳмонлар футболчиси хушини йўқотди.

“Нефтчи” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар номидан  Дониёрга саломатлик тилаб қоламиз. Тезроқ сафга қайтиб, ОЧЛдаги муҳим баҳсларда Қарши жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилишингизга тилакдошмиз!

 

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.