“Нефтчи” ПФК янги футболчиларни таништирди
28.02.2018

28 февраль куни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган футболчиларни кенг жамоатчиликка расман таништирди.

photo_2018-02-28_15-43-47

photo_2018-02-28_15-43-49

photo_2018-02-28_15-43-52

Таништирув маросими Қиргулидаги “Нефтчи” Маданият саройида ўтказилди. Унда “Нефтчи” ПФК раҳбарияти, вилоят футбол федерацияси вакиллари, мураббийлар, футболчилар, журналистлар ва клуб мухлислари иштирок этишди. Шу қатори тадбирга бир қатор мартабали меҳмонлар келганлигини алоҳида таъкидлаб  ўтиш лозим. Хусусан, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Илҳом Носиров, ФНҚИЗ Бош директори ўринбосарари Назиржон Тешабоев ва вилоят футбол федерацияси вице-президенти Тоҳир Кападзелар тадбир давомида сўз олиб, жамоага янги мавсум олдидан омад тилашди.

photo_2018-02-28_15-43-54

Тадбир мобайнида клуб раиси Мўйсинжон Меҳмонов ҳам сўзга чиқди.

Мўйсинжон Меҳмонов (“Нефтчи” ПФК раиси)

– Ҳар йили мухлислар билан мана шундай учрашувларда дийдор кўришамиз. Бу сафар ҳам сизлар билан кўришиб турганимиздан хурсандман. Умуман олганда “Нефтчи” ПФКни хар тарафлама қўллаб-қувватлаб келаётган ФНҚИЗ раҳбариларига раҳмат деб қоламан. Завод ходимларига ҳам янги 2018-йилги мавсум омадли келсин. Футбол – миллионлар ўйини ҳисобланади. Агар ҳозирги кунда раҳбарият, мураббийлар, футболчилар ва мухлислар бирлашсак “Нефтчи”нинг олдига қўйган мақсадларига бориш йўли анча қисқаради. Шу сабаб ҳамжиҳат бўлиш бизнинг асосий шиоримизга айланган. Жамоамизнинг устивор мақсади ўз мухлисларини ғалабалар билан хурсанд қилиш саналади. Дарҳақиқат, миллий футболимиз раҳбариятига ҳақиқий жонкуяр инсонлар тайинланди.  Шу сабаб сўнгги вақтларда футболда катта ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бу йил “Нефтчи” жамоаси маррани кенгроқ олмоқда. Буни албатта алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимдир. Мухлислардан эса жамоамизни мавсум давомида қизғин қўллаб-қувватлашларини сўраган бўлардим. Шундагина кўзлаган мақсадларга эришиш жараёни самарадор кечади. Мен бунга ишонаман.

photo_2018-02-28_15-43-57

Сергей Ковшов (“Нефтчи” бош мураббийи)

– Ҳурматли ва азиз меҳмонлар хабарингиз бор, бу йил катта ишларни амалга оширмоқдамиз. Фарғона вилояти “Ҳоким Кубоги”да ғолиб бўлганимиздан сўнг Тошкент шаҳрида йиғин ўтказдик. Пойтахтда бир қатор назорат баҳсларини ўтказганимиздан сўнг жамоамиз асосий таркиби янада ўзгарди. “Нефтчи”нинг мақсадлари ҳар доим юқори бўлиб келган. Биз яна эски мавқеини тиклаш учун мана шундай тарзда маррани кенгроқ олмоқдамиз. Олтинчи ёки еттинчи ўринларни эгаллаш кўп ҳолларда учрайди. Лекин биринчи ўринни эгаллаш ҳар кимга ҳам насиб қилмайди. Биз ҳам биринчи ўринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Шу сабаб раҳбарият ва мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб турсангиз, кўзлаган мақсадга биргалашиб эришамиз. Футболчилар эса ўз ишлари ва вазифаларига матонат билан ёндошсалар яхши натижаларга эришамиз деб ўйлайман.

photo_2018-02-28_15-43-59

Анвар Бердиев (“Нефтчи” жамоаси ҳужумчиси)

– Биринчи ўринда бизни ҳурмат қилиб ташриф буюрган барча мухлисларга раҳмат айтиб қоламан. Бу йил яхши мақсадлар билан мавсумни бошлаяпмиз. Насиб қилса, мухлисларни хурсанд қиладиган натижалар кўрсатамиз. Барчага соғлиқ-саломатлик, оилавий тинчлик-тотувлик ва хотиржамлик тилайман.

Шундан сўнг янги футболчилар расман таништирилди.

photo_2018-02-28_15-44-01

Виталий Мирный (Дарвозабон, “Горняк-спорт” Украина)

photo_2018-02-28_15-44-03

Фаррух Турдалиев  (Дарвозабон, “Цементчи” Қувасой)

photo_2018-02-28_15-44-06

Даврон Маматов  (Ҳимоячи, “Цементчи” Қувасой)

photo_2018-02-28_15-44-08

Шукурали Пўлатов  (Ҳимоячи, “Қизилқум” Навоий)

photo_2018-02-28_15-44-10

Аваз Агалиев  (Ҳимоячи, “Машъал” Муборак) 

photo_2018-02-28_15-44-13

Жалил Кимсанов  (Ҳимоячи, “Қўқон-1912” Қўқон) 

photo_2018-02-28_15-44-15

Искандар Шайкулов  (Ҳимоячи, “Машъал” Муборак) 

photo_2018-02-28_15-44-17

Элёр Мамасолиев   (Ярим ҳимоячи, “Цементчи” Қувасой) 

photo_2018-02-28_15-44-19

Аббосбек Махсталиев  (Ярим ҳимоячи, “Навбахор” Наманган)

photo_2018-02-28_15-44-23

Суннатилло Эрматов  (Ярим ҳимоячи, “Цементчи” Қувасой) 

photo_2018-02-28_15-44-25

Отабек Ахмаджонов  (Ярим ҳимоячи, “Цементчи” Қувасой) 

photo_2018-02-28_15-44-27

Абдул Азиз Юсупов  (Ҳужумчи, “Цементчи” Қувасой)

photo_2018-02-28_15-44-29

Муродбек Бобожонов  (Ҳужумчи, “Локомотив” Тошкент)

photo_2018-02-28_15-44-32

Анвар Бердиев  (Ҳужумчи “Андижон” Андижон) 

photo_2018-02-28_15-43-45 (2)

Вячеслав Сушкин  (Ҳужумчи, “Спарта” Греция)

photo_2018-02-28_15-44-56

“НЕФТЧИ” ПФК МАТБУОТ ХИЗМАТИ  

 

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.