Чипталар қачон сотувга чиқади ?
26.02.2018
photo_2018-01-25_10-19-19

1 март куни “Нефтчи” ҳамда “Насаф” жамоалари Суперлиганинг илк турида тўқнаш келади. Ўйин Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида соат 20:00да бошланади.

Айни пайтда кўплаб мухлисларни чипталарнинг қачон сотувга чиқиш қизиқтирмоқда. “Истиқлол” стадиони маркетинг хизмати берган маълумотга кўра, чипталар 28 февраль куни сотувга чиқади. Нарҳлар эса қуйидагича:

1.СИП – 15 000 сўм

2.Оддий сектор – 10 000 сўм

Шунингдек, стадионда оилавий секторлар ҳам ташкил қилинди. Унга кўра 28-сектор оилавий футбол мухлисларига ажратилди. 23-сектордан эса “Нефтчи”нинг “Жонкуяр мухлислар” фан-клуби ўрин олади.

 

 

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.