“Нефтчи” 1-турга тайёрланмоқда
25.02.2018

“Нефтчи” жамоаси учун муҳим баҳс яқинлашмоқда. Суперлиганинг 1-турини ўз майдонида “Насаф”га қарши ўтказадиган фарғоналиклар айни кунларда ушбу беллашувга қизғин ҳозирлик кўришмоқда.

25 февраль оқшомида жамоа вакиллари “Истиқлол” стадионида шуғулланишди ва икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро назорат баҳси ўтказишди. Жамоанинг сўнгги пайтдаги машғулотлари асосан “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 март куни “Нефтчи” – “Насаф” баҳси Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида соат 20:00да бошланади. Яна бир маълумот: шу кунларда клуб ўзининг янги футболчиларини кенг оммага расман таништириш учун тақтимот маросими ўтказади.

“Нефтчи” матбуот хизмати 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.