Ҳакамлар қўмитаси билан учрашув бўлди
13.02.2018
photo_2018-02-13_20-42-29

13 февраль куни “Нефтчи” жамоаси истиқомат қилаётган “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг матбуот анжумалари залида ЎФА Ҳакамлар қўмитаси билан учрашув бўлиб ўтди. Қўмита вакиллари Марат Исмоилов ва Арслон Ҳатамовлар футболчилар билан учрашув чоғида ҳакамлик соҳасидаги бир қатор янгиликлар борасида маълумотлар беришди. Жорий мавсумда футбол ўйинларига киритилган янги қонун-қоида ва амалдаги қоидаларга киритилган ўзгартирилишлар ҳақида маъруза қилинди.
Марат Исмоилов 2018-йилдан бошлаб ЎФА томонидан ҳакамлик масаласига алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлаб ўтди.

photo_2018-02-13_20-42-29

Шундан сўнг футболчиларга тестлар тақдим этилди ва мониторда жаҳон футболидаги бир қатор ҳакамликка доир тортишувлик вазиятлар ролик тарзида кўрсатилди. Қўмита вакиллари хар бир вазиятдан сўнг футболчилардан ушбу ҳолатда ҳакамдан қандай қарор кутишларини, тестга белгилаб боришларини сўрашди. Қўмита аъзолари тест натижаларини текшириш экан, футболчиларнинг белгилаган жавобларини юқори баҳолашди.

Супер лига баҳсларидаги ҳакамлик олдинги мавсумдаги ҳакамликдан тубдан фарқ қилиши айтиб ўтилди. Эндиликда учрашув бош ҳакамлари майда фолларга эътибор бермасликлари, умуман олганда баҳсда футболчиларни курашишлари учун имконият бериши маълум қилинди

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.