Авазбек Ўлмасалиев: “Мураббийлар ишончини оқлашим керак”
13.02.2018

“Нефтчи” Тошкентда янги мавсумга тайёрланмоқда. Куни кеча фарғоналиклар Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушишди. Ўйинда 1:1 ҳисоби кузатилди. Баҳсни асосий таркибда бошлаган “Нефтчи” футболчиси  Авазбек Ўлмасалиев беллашув якунлангадан сўнг клуб расмий сайти учун интервью берди.

– Баҳс жуда шиддатли кечди. Ўйинни кузатар экансиз, гарчи ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай чемпионат учрашувларидек қизғин кечди. Хар доим дербилар қай мақомда ўтказилмасин шундай юқори суратда бўлиб ўтади. Ўзим ҳам яқинда сафга қайтдим. Ёш бўлишимга қарамай мураббийлар менга ишонч билдиришмоқда.  Албатта уларнинг ишончини оқлаб жамоага ёрдам беришни истайман.

photo_2018-02-13_11-08-35

Авазбек,  чемпионат баҳсларида сизни асосан марказий ҳимояда кўрардик. Лекин “Навбаҳор”га қарши ўйинда қанот ҳимоясида пайдо бўлдингиз. Янги позицион чизиқда қийинчиликларга дуч келмадингизми ?

– Йўқ. Ўйин пайтида хар қандай вазият юзага келиши мумкин. Шу сабаб ҳимоячи бошқа чизиқларда ҳам ўйнашга тайёр туриши керак. Қанот ҳимоясида ўйнаш мен учун янгилик бўлмади, – дейди Авазбек

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.