Аёллар футболи. “Нефтчи” “Навбаҳор” билан ўйнайди
11.02.2018
photo_2018-02-10_15-41-02

Баҳодир Қосимов бош мураббийлигидаги “Нефтчи” аёллар жамоаси келаси ҳафта яна бир ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Бу сафар “Навбаҳор” жамоаси ўз майдонида вакилларимизни қабул қилишади. Бош мураббийимиз янги мавсум тайёргарлик режаси ҳақида қуйидагича фикр билдирди:

– Таркибни тубдан ислоҳ қилдик. Сафимизга бир қатор янги футболчиларни таклиф қилганмиз ва улар кўрикдан ўтишмоқда. Яқинда “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўртоқлик баҳси ўтказдик. 16 февраль куни Наманган шаҳрига сафар қиламиз. Шу куни “Навбаҳор” аёллар жамоаси билан назорат баҳсида куч синашамиз. Шунингдек қўқонликлар билан ҳам музокара ўтказяпмиз. Насиб қилса, яна бир марта “Қўқон-1912” жамоаси билан ўйин ташкиллаймиз. Бу баҳс Қўқон шаҳрида ўтказилади, – дейди Баҳодир Қосимов

“Нефтчи” матбуот хизмати

photo_2018-02-10_16-33-06

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.