Аёллар футболи. “Нефтчи” ўртоқлик баҳсида “Қўқон-1912″га мағлуб бўлди (ФОТО+ВИДЕО)
10.02.2018

Баҳодир Қосимов бош мураббийлигидаги “Нефтчи” аёллар жамоаси янги мавсумга тайёрланмоқда. Жамоа мураббийлар штаби чемпионат олдидан янги футболчиларни кўрикдан ўтказишмоқда. Яхши биласиз, “Нефтчи” аёллар жамоаси Олий лига баҳсларида мунтазам иштирок этиб келишади. Жорий мавсум аввалида таркибимизда жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда. Бош мураббий  Баҳодир Қосимов жамоа таркибини тубдан ислоҳ қилмоқда десак муболаға бўлмайди

10 февраль куни “Нефтчи” ПФКга қарашли футбол академияси майдонида “Нефтчи” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги назорат ўйини бўлиб ўтди. Баҳсда қўқонлик қизлар мезбонлар дарвозасига жавобсиз беш марта йўл топишди. Қуйида “Нефтчи” матбуот хизмати томонидан тақдим этилган фото ҳамда видеошарҳни томоша қилинг

photo_2018-02-10_16-33-07

photo_2018-02-10_15-41-02

photo_2018-02-10_15-40-57

photo_2018-02-10_16-33-06

 

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.