“Нефтчи” Тошкентда йиғин ўтказади
09.02.2018

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Суперлига баҳсларига тайёргарлик жараёнининг сўнгги қисмига кириб бормоқда.

“Ҳоким Кубоги” турнири якунлангандан сўнг футболчиларимиз Фарғона шаҳрида 2 кунлик тиббий кўрикдан ўтдилар.

Эндиликда Сергей Ковшов бош мураббийлигидаги фарғоналиклар 10 февралдан 18 февралга қадар Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини олиб боришади. Пойтахтда 4 та назорат ўйини ўтказилиши режалаштирилган. Ўртоқлик баҳслари тақвими қўйидагича:

12 февраль

“Нефтчи” – “Навбаҳор” (Қибрай)

14 февраль

“Металлург” – “Нефтчи ” (Қибрай)

15 февраль

“Нефтчи” – “Бухоро” (“Бунёкор” СК)

17 февраль

“Нефтчи” – “Қизилқум” (Политотдел СД)

Тошкент йиғини 18 февраль куни ўз ниҳоясига етади ва шу куннинг ўзида жамоа Фарғона шаҳрига қайтади. Бир кунлик дам олиш кунидан сўнг 20 февраль куни “Нефтчи” жамоаси Қиргулида йиғилади ва “Насаф”га қарши 1-турдан ўрин олган беллашувга тайёргарлик кўришни давом эттиради.

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.