Матбуот котибларимиз ЎзПФЛ семинарида иштирок этишди
09.02.2018
photo_2018-02-09_14-29-24

8 февраль куни  Тошкент шаҳридаги Миллий Олимпия қўмитаси биносида Суперлига матбуот котиблари учун семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Профессионал Футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров, ПФЛ бош директори ўринбосари Мирсардор Алимов, ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти бошлиғи Маъмур Саидқосимов, аёллар футболи бўйича мутахассис Алишер Файзиев, футзал ҳаками Шуҳрат Пўлатов ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида ўтказилган мазкур семинарда соҳа мутахассислари  томонидан клуб матбуот котиблари фаолияти ва вазифалари, ОАВ билан ишлаш, ҳакамлик ва назоратчилик, аёллар футболи ва футзал бўйича янги қоидалар, янги таҳрирдаги Регламент билан таништириш, ОЧЛ баҳсларида ОАВ ходимлари билан ишлаш, маркетинг, ОАВ вакиллари учун ахлоқий нормалар, талаблар каби масалалар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Шунингдек, мазкур семинарда “Нефтчи” ПФК матбуот хизматида фаолият юритаётган ходимлар Зухриддин Абдуллажонов ҳамда Ҳожиакбар Жабборовлар иштирок этишди.

Семинар якунида вакилларимизга Суперлига баҳсларида ишлаш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.