“Ҳоким Кубоги-2018”: Ғолиблар тақдирланди
08.02.2018

 

Бугун Фарғона шаҳридаги “ФарДу” стадионида “Ҳоким Кубоги- 2018” турнирида зафар қучган жамоаларнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. “А” гуруҳида мусобақанинг энг кучли жамоалари ичида кўп очко йиққан “Нефтчи” жамоаси гуруҳ чемпионига айланди.

Шу куннинг ўзида иккинчи чемпионнинг номи ҳам аниқланди.  “В” ва “С” гуруҳлари ғолибларининг финал баҳсида Олтиарикнинг “Ифтихор” ва Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ёшлари тўқнаш келишди. Ўйинда наманганлик футболчилар ғолиб келишди.

Қимматбаҳо  совғаларни вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Шуҳрат Ғаниев топширди. Мукофотларни “Нефтчи” ПФК раиси Муйсинжон Мехмонов, “Навбахор”  жамоаси ёшлар мураббийи Мустафо Байрамов ва  бир қатор спортчилар қабул қилиб олишди.

 

Шунингдек бир қатор номинациялар бўйича энг яхшилар тақдирланди

Мусобақанинг энг яхши ҳимоячиси – Даврон Маматов (Нефтчи)

Мусобақанинг энг яхши ярим ҳимоячи – Аббос Махсталиев (Нефтчи)

Мусобақанинг энг яхши ҳужумчиси – Анвар Бердиев (Нефтчи)

Мусобақа тўпурари – Суҳроб Бердиев “Қўқон-1912”

photo_2018-02-08_15-02-06

photo_2018-02-08_15-01-14

photo_2018-02-08_15-01-16

photo_2018-02-08_15-00-53

photo_2018-02-08_15-00-42

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.