“Нефтчи” ПФК 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади
06.02.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Супер лига-2018га тайёргарлик кўраётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади.

2018-йилги мавсум олдидан “Пахтакор” футбол клуби билан шартнома тузган Ҳусниддин Ғофуров Тошкент клубидан ижарага олинди. Янги мавсумда Ғофуров ўзининг севимли ва қадрдон жамоаси шарафини ҳимоя қилишда давом этади.

Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Абдужамол Исроилов клуб билан шартномасини узайтирди.

Ўзининг “Қўқон-1912″даги ўйинлари орқали мухлисларга яхши танишган бўлган тажрибали ҳимоячи Жалил Кимсанов фарғоналиклар сафига қўшилди. Мазкур футболчи билан ҳам “Нефтчи” ПФК расман шартнома тузди.

 

 

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.