ЎФФ президенти Фарғонада меҳмон бўлди
12.01.2018
photo_2017-03-05_14-42-51

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ишчи гуруҳ билан биргаликда 12 январь куни Фарғонага ташриф буюрди. Умид Аҳмаджонов дастлаб Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Шуҳрат Ғаниев билан учрашиб, водийда футболни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар борасида суҳбатлашди.
Шундан сўнг Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Нефтчи” ПФК клуби стадиони – “Истиқлол”га бориб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

photo_2018-01-12_16-35-50

Ташриф “Истиқлол” марказий стадиони билан танишишдан бошланди.

1

photo_2018-01-12_16-38-59

Умид Аҳмаджонов футболчилар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди 

photo_2018-01-12_16-41-34

Мартабали меҳмонлар учун ажратилган зал

photo_2018-01-12_16-43-26

ЎФФ раҳбари “Нефтчи” аёллар жамоаси билан учрашди 

photo_2018-01-12_16-44-37

Шундан сўнг “Нефтчи” ёшлар жамоаси футболчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

photo_2018-01-12_16-47-22

“Нефтчи” академияси тарбияланувчилари Умид Аҳмаджонов билан юзлашишди

photo_2018-01-12_16-50-44

“Нефтчи” ҳамда “Цементчи” футзал жамоалари ўртасидаги ўртоқлик баҳсига меҳмонлар ташриф буюришди

photo_2018-01-12_16-52-53

“Истиқлол” стадионида Умид Аҳмаджонов вилоят федерациялари масъуллари иштирокида мажлис ўтказди.

photo_2018-01-12_16-54-39

photo_2018-01-12_16-57-15

“Нефтчи” матбуот хизмати 

 

 

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.