Назорат баҳсида “Цементчи” ғалабага эришди
09.01.2018

9 январь куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида “Нефтчи” ҳамда “Цементчи” жамоалари ўзаро ўртоқлик баҳсида иштирок этишди. Ўйинда қувасойликлар 1:2 ҳисобида ғалабага эришишди.
Катта футболни соғинган кўплаб фарғоналик мухлислар мазкур ўйинни бевосита стадиондан кузатиб боришди. Баҳс анча кескин ва қизиқарли курашлар бой ўтди. Жамоалар таркибида собиқ жамоадошларнинг бир-бирига қарши рақобати ҳам қизғин тус олди.
“Нефтчи” мураббийлар штаби мазкур ўйинда кўрикда бўлиб турган ўйинчиларни кўздан кечиришди. Гарчи натижа рақиб фойдасига ҳал бўлган бўлсада, ушбу ўйин “Нефтчи” жамоаси учун муҳим аҳамият касб этди. Кўрикда бўлиб турган футболчилар ва ёш ўйинчилар ўзларида яхши таассурот қолдиришди.

Назорат баҳси. “Нефтчи” – “Цементчи” 1:2
Гол: Ризо Айвазов – Аббос Махсталиев, Абдулазиз Юсупов

“Нефтчи”: Шерзод Абдураимов, Хасанбой Эргашев, Дилёр Ирматов, Мансур Саидов, Шерзод Ҳакимов, Миржамол Неъматов, Аброр Исмоилов, Исломбек Каримов, Эламон Каримов, Ҳусанбой Ғаниев, Мўйдин Мамазулунов

“Цементчи”: Фарруҳ Турдалиев, Иқбол Бобохонов, Даврон Маматов, Шукурали Пўлатов, Жамшид Қобулов, Суннатилло Эрматов, Аббос Махсталиев, Даврон Иоқов, Отабек Аҳмаджонов, Абдулазиз Юсупов, Отабек Исроилов

“Нефтчи” матбуот хизмати

photo_2018-01-09_13-28-08

photo_2018-01-09_12-00-36

photo_2018-01-09_13-28-27

photo_2018-01-09_13-28-24

photo_2018-01-09_13-28-26

 

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.