Фарруҳ Зокиров: “Фарғонада аввалдан футзал яхши ривожланиб келган “
08.01.2018
photo_2018-01-08_15-18-51

Сўнгги йилларда спортнинг футзал тури мамлакатимизда кенг тарзда ривожланиб бормоқда. ЎзПФЛнинг Супер лига клублари учун қўйган янги талаблари таркибида футзал жамоасининг мавжуд бўлиши борасидаги банднинг келтирилишини ҳам айтиб ўтиш ўринлидир. “Нефтчи” ПФКда эса анча йиллардан бери футзал жамоаси шаклланиб келган. Айни пайтда Фарруҳ Зокиров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” футзалчилари янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Куни кеча футзалчиларимиз бош мураббийидан клуб расмий сайти учун интервью олдик.
– Ҳақиқатдан ҳам яқин йиллар ичида футзалнинг ривожланиши учун хукумат томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, – деб гап бошлади Зокиров

photo_2018-01-08_15-18-51
– Ўзбекистон футзал терма жамоасини бир қатор йирик халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб келаётгани ҳам футзалнинг ривожланишидан далолат беради. Умуман олганда, футзал ва футбол бир-бирига чамбарчас боғлиқ деб ўйлайман. Фарғонада иқтидорли футзалчилар кўплаб топилади. Ундан ташқари айни пайтда “Нефтчи”га жалб қилинган йигитлар кўп йиллардан бери мамлакат чемпионатида иштирок этиб келаётган тажрибали футзалчилар ҳисобланади.

photo_2018-01-08_15-18-48

photo_2018-01-08_15-18-46

photo_2018-01-08_15-18-50

Мана кўриб турганингиздек, янги мавсум олдидан бир қатор йиғинлар ташкиллаб, фарғоналиклар иқтидорли ёшларни ҳам кўздан кечиряпмиз. Барчага яхши маълумки, Фарғонада аввалдан футзал барқарор ривожланиб келган. Бизда футзал бўйича клубнинг селекционер мураббийлари хаваскорлар ўртасидаги турнирларни кузатиб боришади. Чунки хаваскор жамоалар ичида ҳам иқтидорли ўйинчилар кўплаб топилади ҳамда уларни спортнинг мазкур турига янада профессионал даража ёндошишлари учун кўмак беришга ҳаракат қиламиз, – деб фикрларини яунлади Фарруҳ Зокиров

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.