Назорат баҳсларининг санаси ва вақти маълум
07.01.2018
photo_2018-01-09_12-00-36

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёни доирасидан ўрин олган дастлабки ўртоқлик баҳсларида иштирок этади. Бу ўйинлар янги ҳафтада ўтказилади. Хусусан 9 январь куни Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси Қиргулида меҳмон бўлади. Учрашув соат 11:00га белгиланди.
Яна бир баҳс 13 январь куни ўтказилади. Шу куни Қиргулида “Қўқон-1912″нинг ёшлар таркиби жамоамизга рақиблик қилади. Мазкур беллашув эса соат 13:00да бошланади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.