Қиргулидаги йиғин якунланди
28.12.2017

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси янги мавсумга бўлган тайёргарлик жараёнининг илк қисмини Қиргулида бошлаган эди. Бугун 28 декабрь санасида мазкур йиғин ўз якунига етганини маълум қиламиз. Ҳозирча жамоага Сергей Лебедев бош мураббийлик қилмоқда. Машғулотларнинг сўнгги кунида жамоа икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро ўртоқлик баҳси ўтказди.
Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, айни пайтда жамоа асосан маҳаллий футболчилар билан машғулотларни давом эттирмоқда. Шунингдек таркибда ўтган мавсумда ёшлар жамоасида тўп сурган бир қатор футболчилар ҳам бор.
“Нефтчи” жамоаси бугундан Янги йил байрами муносабати билан яна қисқа таътилга чиқди. Келаси йилнинг 5 январь куни жамоа йиғилади ва тўлиқ таркиб билан мавсумга тайёргарлик жараёни давом эттирилади.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

photo_2017-12-28_13-02-16

photo_2017-12-28_13-02-19

photo_2017-12-28_13-02-24

photo_2017-12-28_13-02-27

photo_2017-12-28_13-02-30

photo_2017-12-28_13-02-34

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.