Футболчиларимиз терма жамоага чақирилди
01.12.2017

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинига киришди.

Терма жамоамиз сафида “Нефтчи” футболчилари ҳам бор. Жамоамиздан Достон Турсунов, Ҳусниддин Ғофуров ҳамда Абдужамол Исроиловлар йиғинга чақирилган.

photo_2017-12-01_13-45-30

7 декабрь куни Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайланднинг Бурирам шаҳрига йўл олади. У ерда вакилларимиз “М150 Cup-2017” халқаро мусобақасида иштирок этишади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари “B” гуруҳида Мяньма ва Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.