Вадим Абрамов: “Ҳаёт тўхтаб қолмайди”
26.11.2017

Олий лиганинг 30-туридан ўрин олган “Металлург” – “Нефтчи” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

– Бекободга ижобий натижа умидида келгандик. Футболчиларнинг ҳаракатларидан норози эмасман. Фақатгина мақсадга эришишимиз учун гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Яхши ўйнаб ютқазиш алам қилади. Аммо ҳаёт тўхтаб қолмайди. Шундай бўлиши керак экан, қабул қилмасдан иложимиз йўқ. Олдинга интилишда давом этамиз, –  дейди Вадим Абрамов.

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.