Вадим Абрамов: “Ёшларга имконият беришда давом этамиз”
19.11.2017

Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Машъал” (2:1) баҳсидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Вадим Абрамов учрашув ҳақида қуйидагича фикр билдирди:

– Қизиқарли ўйин бўлди. Голга тортадиган вазиятларни кўп содир этганимиз билан улардан максимал фойдалана олмаяпмиз. Агар барча имкониятлар муваффақиятли якун топганда эди, баҳс сурати “Нефтчи” учун анча енгил кечган бўларди. Шу боис, ўйин давомида асабий ҳолатда бўлдим.

DSC_0278

– Вадим Карленович, “Нефтчи”нинг асосий таркибини ёшлар ташкил қилади. Хусусан бугун 17 ёшли футболчи Авазбек Ўлмасалиев жамоага ғалаба келтирувчи гол киритди. Умуман олганда, ёш шогирдларингиз ҳақида фикрингиз ?

– Йигитларни ўйиндан-ўйинга кучайиб бораётганига гувоҳи бўляпман. Натижани кўриб турибсиз. 17 ёшли футболчи жамоа учун муҳим голга муаллифлик қилди. Аввалига мен Авазбек Ўлмасалиевни асосий таркибда майдонга туширганимда кўпчилик унга шубҳа кўзи билан қараганди. Лекин якунда Ўлмасалиев ишончимизни оқлаб, ўзини кўрсатмоқда. Шу қатори терма жамоа учун муносиб номзод сифатида улғаймоқда. Мен бундан хурсандман. Авазбекдан савияли марказий ҳимоячи етишиб чиқади деб ўйлайман. Сўнгги турда ҳам ёшларга имконият беришда давом этамиз ва охирги баҳсда ҳам ғалаба учун курашамиз. Мавсумни муносиб якунлашни ният қилганмиз, – деди Абрамов

“Нефтчи” матбуот хизмати

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.