Мўйдин Мамазулумов: “Шунчаки ўз вазифамни бажардим”
27.10.2017

Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” ҳамда “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг фарғоналиклар ҳужумчиси ўз фикрларини билдирди.

– Мухлисларга катта раҳмат. Ғалаба қозонсак ҳам мағлуб бўлган пайтларимизда бирдек қўллашмоқда. Бугун финалга тенг ўйин эди. Турнир жадвалидаги вазиятдан хабардорсиз. Шу сабаб, хар бир ўйин биз учун финалга тенг ҳисобланади. Мағлубият ёки дуранг борасида эса гап сўз бўлиши мумкин эмас.  Йигитлар билан ўйиндан аввал йиғилиб гаплашдик. Ҳаммамиз бирлашиб, ғалаба сари олға боришимиз таъкидланди. Машғулотлардаги меҳнатларимиз ўз мевасини берди. Мухлисларга ғалаба тақдим этганимиздан мамнунман.

14

Таркибизда кўплаб ёш футболчилар тўп сурди. Авазбек Ўлмасалиев, Аброр Исмоилов ва Абдужамол Исмоилов сингари йигитлар шу руҳда давом этишлари керак. Бундай учрашувлар уларни ўсиши учун катта кўмак беради.

22

Агар ҳозир ўрнимда ёш ҳужумчи бўлиб дубл қайд этганда, уни “сеҳрли таёқча”га ўхшатиш мумкин эди. Лекин мен бугун шунчаки ўзимни ишимни бажардим холос. Ҳужумчи гол уриши керак. Агар гол урилмаса, жамоа ҳам ғалаба қозонмайди. Бугун ҳамма яхши ўйнади. Дарвозабондан тортиб олдинги чизиқдаги футболчилар ҳам бирдек  меҳнат қилишди, – деди Мамазулумов

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.