Вадим Абрамов: “Шу руҳда давом этиш керак”
26.10.2017

“Нефтчи” ҳамда “Қизилқум” (2:0) жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Вадим Абрамов ўйин ҳақида фикр билдирди.
– Мухлисларга ғалаба муборак бўлсин. Бугун бутун жамоа яхши ўйнади! Йигитларга раҳмат. Асосийси мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этдик. Ҳаракатларимизда сермаҳсуллик кўринди. Футболчиларимизнинг ўйинидан қониқдим. Хар бир учрашув таркибимиздаги ёш футболчиларга катта мактаб бўляпти. Шу йўналишда кетсак, келажак учун ажойиб жамоага эга бўламиз.

Кейинги турда “Локомотив” Фарғонага келади. Тошкент клубини ҳам барча рақиблар қаторида кўрамиз. Шу сабабли доимгидек тайёргарликка жиддий эътибор қаратамиз. Шу руҳда давом этиш керак. Ғолибона кайфиятда олға бориш лозим. Шундагина ўйлаган мақсадимизга етамиз, – деди Абрамов

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.