Ҳамиджон Актамов: “Нефтчи”дан бундай ўйин кутмагандим”
26.10.2017
photo_2017-03-05_14-42-51

“Нефтчи” ҳамда “Қизилқум” (2:0) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

– Ҳақиқатдан ҳам яхши ўйин бўлди. Футболда ким ғалаба қозонишни кўпроқ истаса, албатта ўша жамоа зафар қучади. Бу фикр бугун яна бир бор ўз исботини топди. Баҳс борасида ўзимизнинг камчиликларни айтиб ўтган бўлардим.  Ундан ташқари захира футболчилари деярли йўқ. Иккинчи даврада бир қатор қийинчиликларга дуч келяпмиз. “Нефтчи”дан бугун бундай ўйин кутмагандим. Ҳозир фарғоналикларни яраланган “шер”га ўхшатиш мумкин. Улар хар қандай рақибга қарши чин маънода “жанг” қилишлари аниқ. Кейинги ўйинларда Фарғона жамоасига омад тилайман.

Ҳа, тажрибали ўйинчиларимиз бор. Лекин бутун жамоани тажрибали деб айтиш қийин. 3-4  футболчи билан натижага эришиш қийин саналади. Йигитларга раҳмат. Қўлдан келганча ҳаракат қилишди.

Зерикарли ўйин бўлди ? Билмадим. Бундай учрашувни кутмагандим. Ҳамма ўйинни тайёр эди.

“Нефтчи” сафидаги Музаффар Музаффаровни яхши биламан. Салоҳиятли футболчи ҳисобланади. Шунингдек, Абдураҳмон Абдулҳақов ҳам иқтидорли ўйинчи саналади. Келажаги бор,– деб фикрларини якунлади Ҳамиджон Актамов.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.