“Нефтчи” ПФК пахта теримида иштирок этди
22.10.2017

Пахта халқимизнинг миллий бойлиги эканлиги хеч кимга сир эмас. Ҳосилнинг йиғим-теримида иштирок этиш эса чин маънода умумхалқ хашарига айланиб кетган. Айтиш керакки, мазкур жараёндан спортчи ёшлар ҳам четда қолгани йўқ.

Бугун Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўринбосарлар ва қизлар таркиби биргаликда пахта теримида иштирок этишди. Шу қатори, далага футболчилардан ташқари клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда ходимлар чиқишди. Албатта пахта теримида иштирок этишнинг ўзига яраша гашти бор. Олтиариқ туманининг “Юксалиш-саҳоват” фермер хўжалигига қарашли дала майдонларида пахта терган клуб аъзолари мазкур жараёндан чин маънода завқ олишди.

Қуйида “Нефтчи” вакилларининг пахта теримидан фотосуратларни томоша қилинг

photo_2017-10-22_10-59-27

photo_2017-10-22_10-59-39

photo_2017-10-22_10-59-49

photo_2017-10-22_11-00-08

photo_2017-10-22_11-01-26

photo_2017-10-22_11-00-19

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.