Ёшларимиздан дуранг
12.10.2017
photo_2017-03-05_14-42-51

Ёшлар лигасининг 24-турида Баҳром Ҳайдаров мураббийлигидаги ўринбосарларимиз “Насаф”ни қабул қилишди. Учрашувда кучлар тенг келди ҳамда 1:1 натижаси қайд этилди.

Ўйинда меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. 43-дақиқада Анвар Ҳурсанов чиройли зарбаси билан ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Жамоалар бўлимни “Насаф”нинг ҳисобдаги устунлиги билан якунлашди. 0:1

Иккинчи бўлимда Баҳром Ҳайдаров таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Шу боисдан, биринчи бўлимга нисбатан иккинчи таймда “Нефтчи” ёшларининг ўйинида жонланиш кузатилди.

54-дақиқага келиб заҳирадан майдонга тушган тажрибали ҳужумчи Отабек Ҳайдаров мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди. Учрашувнинг 79-дақиқасида Ҳайдаров жавоб голини киритиб ҳисобни 1:1 бўлишини таъминлади. Қолган дақиқаларда ҳам хавфли вазиятлар юзага келди. Бироқ ўйинда бошқа гол киритилмади.

photo_2017-10-12_16-47-41

 “Нефтчи”– “Насаф” 1:1 (0:1)

Голлар: Отабек Ҳайдаров (79) – А.Ҳусанов (43).

Ҳакамлар: Анотолий Рубаков (Тошкент), Равшан Копадзе (Фарғона), Шохруҳ Аъзамов (Фарғона), Жавоҳир Ҳакимов (Фарғона).

Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент)

“Нефтчи”: 1.Ўткир Юсупов (с), 2.Риза Айвазов, 3.Муроджон Тўйчибоев, 9.Шодиёр Ҳожиматов, 10.Хуршидбек Асқаралиев, 11.Эламонжон Каримов, 18.Жавоҳирбек Расулов, 20.Ҳусанбой Ғаниев, 21.Миржамол Неъматов, 22.Абдуқодир Ортиқов, 23.Ҳамидулло Абдуҳамидов.

Захира: 25.Шуҳратилло Раҳмонов, 5.Сардорбек Исоқов, 6.Абдужамил Маназаров, 7.Исломбек Каримов, 8.Исломжон Тошпўлатов, 13.Фарҳод Намозов, 26.Отабек Ҳайдаров.

 

“Насаф”: 30.Музаффар Шарипов (с), 4.Жўрабек Маннонов, 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Акмалжон Олимов, 15.Ғолиб Ғайбуллаев, 16.Шароф Муҳитдинов, 22.Жавоҳир Шокиров, 28.Сардор Саъдуллаев, 33.Шохруҳ Неъматов, 35.Ислом Рашидхонов, 96.Дадажон Маматқулов.

Захира: 65.Абдувоҳид Неъматов, 9.Абубакр Ризо Турдалиев, 14.Анвар Ҳусанов, 32.Наврўз Саидов, 34.Нурбек Ботиров, 45.Алфайзи Неъматов.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.