Игорь Шквирин: “Натижадан қониқдим”
22.09.2017

Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Сўғдиёна” (1:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар устози Игорь Шквирин ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Бугунги учрашувда қайд этилган натижа баҳсга мос бўлди деган фикрдаман. Ғалаба бизга ҳам фарғоналикларга ҳам зарур эди. Буни ўйиннинг суратидан билиш мумкин. Имкон даражада режа бўйича ўйнадик яъни ҳимояда тартибли ўйин намойиш этиб, қарши ҳужумда рақибни жазолашга интилдик. Гол киритиш учун “Сўғдиёна” футболчиларида вазиятлар кўп бўлди. Агар уларнинг барчасидан фойдаланганимизда вазият бошқачароқ ҳам бўлиши мумкин эди. Умуман олганда ўйиндан ва натижадан қониқдим, – деди Игорь Шквирин

“Нефтчи” матбуот хизмати

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.