Вадим Абрамов: “Вазиятдан чиқиб кетишимизга ишонаман”
08.09.2017

Олий лиганинг 20-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси “Бухоро”ни қабул қилди. Баҳсдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Биринчи бўлимда бўш ўйин кўрсатдик. Баҳсда яратилган хавфли вазиятларни голга айлантира олмадик. “Бухоро” эса аксинча қарши ҳужумда яхши ўйнади ва ўз мақсадига эришди. Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик ва вазиятни тенглаштирдик. Бироқ беллашув охирида аламли голни ўтказиб юбордик. Афсуски, бироз омадимиз келмаяпти. Албатта бу баҳона бўлмайди. Камчиликлар бор. Улар устида ишлашда давом этамиз. Ҳозир битта ғалаба бизни вазиятдан олиб чиқиб кетади. Мен бунга ишонаман, – деди Абрамов

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.