Ёшларимиз ғалабани бой беришди
06.09.2017

Ёшлар лигасининг 20-турида “Нефтчи” ҳамда “Бухоро” жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Беллашувда омад меҳмон жамоа вакилларига кулиб боқди ва улар уч очкони расмийлаштиришди. Ўйин тақдири бухороликларнинг 2:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

photo_2017-09-06_20-11-02

photo_2017-09-06_20-11-37

Умуман олганда, ўйин сценарийси фарғоналик футболчилар учун яхши бошланганди. Даставвал “Нефтчи” таркибидан Авазбек Ўлмасалиев кетма-кет икки марта рақиб дарвозасини ишғол этди ва дублга эришди. Аммо бу ғалабани учун жуда озлик қилди.

photo_2017-09-06_20-13-46

photo_2017-09-06_20-15-00

Кейинчалик ҳисобни ушлаб қолиш “Нефтчи” ёшларига насиб этмади. Биринчи ва иккинчи бўлимда киритилган жавоб голлари меҳмонларга таблодаги устунликни тақдим этди. Якунида бухоролик ёшлар 2:4 кўринишидаги ҳисоб билан навбатдаги ғалабаларини тантана қилишиди.

Баҳром Ҳайдаров шогирдлари баҳсда қуйидаги таркибда ҳаракатланди.

Асосий таркиб: Абдумавлон Абдужалилов, Аброрбек Исмоилов, Шодиёр Хожиматов, (С) Шерзод Ҳакимов,  Хуршид Асқаралиев, Авазбек Ўлмасалиев, Сардорбек Исаков, Миржамол Неъматов, Ислом Тошпўлатов, Ризо Айвазов, Фарход Намозов

Захира: Шуҳратилло Раҳмонов, Исломбек Каримов, Эламон Каримов, Абдужалил Маназаров, Муҳсин Убайдуллаев, Абдуқодир Артиков, Хамидулло Абдухамодов

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.