Вадим Абрамов: “Ўйин дербига хос шиддатли ўтди”
27.08.2017

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот-анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

– Аввало қўқонликларни ғалаба билан табриклайман. Улар керакли бўлган уч очкони қўлга киритишди. Ўйин дербига хос шиддатли ҳужумларга бой бўлди. Афсусуки, жамоамиз мухлисларни хурсанд эта олмаяпти. Бугун ҳам яхши ўйнашимизга қарамай, керакли натижани қўлга кирита олмадик.
Саидовни бугун майдонга туширмоқчи эдим. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда уни ўйинга қўшмоқчи эдим. Лекин киритилган иккинчи гол барча ниятларимизни йўққа чиқарди. Саидов тажрибали ўйинчи ва у кейинги ўйинларда ундан умидимиз катта, – дейди Абрамов

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.