Ёшларимиз Қўқонда дуранг ўйнашди
25.08.2017

Ёшлар лигасининг 19-турида  “Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” ёшлар жамоалари ўзаро беллашишди. Ўйинда кучлар тенг келди ва 2:2 ҳисобида қайд этилди.

Баҳс мезбонлар учун омадли бошланди. Баҳснинг 2-дақиқасидаёқ Иқбол Маликжонов ҳисобни очишга эришди. Кўп ўтмай Аваз Маматхўжаев ҳам қўқонликларнинг иккинчи голини киритди.

Биринчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқалиги голларга бой бўлди. Дастлаб Хамидулло Абдуҳамидов мезбонлар томонидан киритилган икки голга жавоб қайтарган бўлса, Мухсин Убайдуллаев 18 дақиқада пенальтидан ҳисобни дуранг кўринишига олиб келди. Биринчи бўлим 2:2 ҳисобида тугади.

Иккинчи бўлимдаги кураш ҳам қизғин кечди. Бироқ дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва кичик дербида кучлар тенг келди

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 2:2 (2:2)

Голлар: Иқбол Маликжонов -2, Аваз Маматхўжаев – 6, – Хамидулло Абдуҳамидов – 10, Муҳсин Убайдуллаев – 18 (пен).

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдлуллаев, 6. Дилшод Баратов (15. Иброҳим Аҳмаджонов-86), 7. Ойбек Рустамов, 10. Аброр Раҳмонов (26. Бахтиёр Абдубаннонов-80), 25. Исмоил Охунжонов, 28. Аваз Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов, 50. Саидмирзо Тўхтасинов (19. Достон Мелиқўзиев-36), 70. Қувондиқ Рўзиев (4. Дониёр Тўлашев-63), 75. Маъмур Раҳимов (20. Мўмин Содиқжонов-74), 99. Муҳаммаданас  Ҳасанов.

Захира: 1. Муҳаммадали Собиров, 9. Рамзбек Исақов.

“Нефтчи”:  80. Шуҳратилло Раҳмонов, 8. Ислом Тошпўлатов, 9. Абдуқодир Артиқов (7. Фарҳод Намозов-56), 10. Хуршид Асқаралиев (77. Ризо Айвазов-67), 11. Эломон Каримов, 18. Авазбек Ўлмасалиев, 20. Ҳусанбой Ғаниев (88. Илҳом Ваҳобов-84), 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 27. Миржамол Неъматов, 32. Шодиёр Хожиматов.

Захира: 16. Абдумавлон Абдужалилов, 6. Абдужалил Маназаров, 15. Раҳимберди Маматкаримов, 22. Сардор Исақов.

photo_2017-08-25_16-22-17

photo_2017-08-25_19-33-49

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.