Фарғонада ФНҚИЗ Спартакиадаси якунланди
24.08.2017
photo_2017-08-10_12-20-02

Жорий йилнинг 1 августдан 25 августгача “Нефтчи” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастури доирасида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ФНҚИЗ цехлараро завод Спартакиадаси ўтказилди.

Турнир якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида энг кўп вакили ғалаба қозонган 32-цех жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни эса 12-цех вакиллари банд қилишди. Кучли учликни 1-цех жамоаси якунлаб берди.

Футбол тури бўйича ўтказилган мусобақанинг финалига 32- ва 6-цех жамоалари йўл олишди.  Ҳал қилувчи ўйинда 32-цех жамоа 3:2 натижасида муваффақиятга эришди.

Кўчма кубокни ФНҚИЗ бош директори Рустамжон Собиржонович Абдукаримов топширди.

Мусобақа якунларига кўра, қуйидаги номинациялар бўйича энг яхши спортчилар аниқланди:

1.”Энг яхши дарвозабон” – 18-цех жамоаси сардори Жасурбек Акбаров.

2.”Энг яхши ўйинчи” – 32-цех жамоаси вакили Элёржон Юлдашев

3.”Энг яхши тўпурар” – 7-цех жамоаси вакили Нурмуҳаммад Қаюмов

“Нефтчи” матбуот хизмати 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.