Ёшларимиз сафарда мағлуб бўлишди
11.08.2017

Ёшлар лигасининг 17-турида Баҳром Ҳайдаров устозлигидаги “Нефтчи” ёшлари “Пахтакор”га қарши рақобат олиб боришди. Ўйинда тошкентликлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришишди.

Беллашув тенг курашлар остида ўтди. “Пахтакор” сафида биринчи даврада асосий жамоа сафида тўп сурган бир қатор футболчилар майдонга тушган бўлса шунга монанд Баҳром Ҳайдаров ҳам асосий таркибнинг бир неча ижрочиларидан фойланди. Хусусан, Шерзод Ҳакимов, Ризо Айвазов, Темур Ҳакимов, Муҳсин Убайдуллаев сингари футболчилар ёшлар жамоасига ёрдам беришди. Ундан ташқари яқиндагина “Нефтчи”га қўшилган ҳимоячи Бобур Юлдашев ҳам “Пахтакор”га қарши асосий таркибда майдонга тушди.

Биринчи бўлим ҳужумкор руҳда кечди. 36-дақиқа ўтиб бораётганда “Пахтакор” ёшлари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Беҳруз Саъдиллаев ўзининг қанотдаги фаоллиги эвазига “Нефтчи” жарима майдончасига ёриб кириб зарба берди ва унинг зарбаси самарали чиқди. 1:0. Жамоалар мезбонларнинг ҳисобдаги кичик устунлиги билан танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда яна 2 та гол киритилди. Дастлаб 68-дақиқада Синдаров “Пахтакор” ёшларининг иккинчи голини урган бўлса, заҳирадан майдонга тушган Ҳамидулло Абдуҳамидов мазкур голларга бир марта жавоб қайтарди. Якуний ҳисоб 2:1, “Пахтакор” ёшлар жамоаси ғалабаси

 

Ёшларимиз “Пахтакор”га қарши баҳсда қуйидаги таркибда ҳаракатланди:

“Нефтчи”: 16. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Бобур Йўлдошев, 7. Исломбек Каримов, 8. Исломжон Тошпўлатов, 10. Хуршид Асқаралиев, 15. Шодиёр Хожиматов, 18. Авазбек Ўлмасалиев, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 32. Миржамол Неъматов, 77. Ризо Айвазов, 88. Темур Ҳакимов.

Заҳира: 26. Шуҳратилло Раҳмонов, 6. Абдуқодир Ортиқов, 9. Шерзод Ҳакимов, 11. Эламон Каримов, 20. Ҳусанбой Ғаниев, 22. Сардорбек Исаков, 23. Хамидулло Абдухамидов

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.