ФНҚИЗ ходимлари ўртасида завод Спартакиадаси ўтказилмоқда
10.08.2017
photo_2017-08-10_12-18-46

2017 йил 1 августдан 25 августгача “Нефтчи” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги байрамига бағишланган “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастури доирасида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ФНҚИЗ цехлараро завод Спартакиадаси ўтказилмоқда.

Турнирни ўтказишдан кўзланган мақсад, завод жамоалари ва ишчилари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатини оммалаштириш ва тарғиботини кучайтириш, шунингдек, спорт турлари бўйича энг яхши спортчиларни ва жамоаларни аниқлаш саналади.

Мусобақада спортнинг 8 тури бўйича завод ходимлари ўзаро беллашмоқда. Футбол, енгил атлетика, шахмат, стол тенниси, сузиш, волейбол, армрестлинг ҳамда ота-она ва бола ўртасидаги кўпкураш йўналишларида ходимлар ўз имкониятларини ишга солишмоқда.

Шу қатори футбол мусобақалари ҳам қизғин тус олган.  Турнирда завод ишчиларидан ташкил топган 24 та цех жамоалари 4 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда.

photo_2017-08-10_12-18-46

photo_2017-08-10_12-20-02

 

 

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.