Равшан Эрматов ва Валентин Коваленкони  табриклаймиз!
09.08.2017
189734 (1)

Бугун мамлакатимиздаги энг таниқли футбол ҳаками ва ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг таваллуд айёми!

Осиёнинг беш карра “энг яхши ҳаками”, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби 9 август санасида 40 ёшни қарши олмоқда. Шунингдек, бугун Ўзбекистондаги яна бир таниқли ҳакам Валентин Коваленконинг ҳам таваллуд куни саналади.

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси миллионлар ўйини соҳада меҳнат қилаётган хамюртларимизни бугунги туғилган кунлари билан самимий муборакбод этади ва уларнинг фаолиятида омад ҳамда зафарлар тилаб қолади!

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.