Дербида нурсиз дуранг
02.08.2017
фон

1 август куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида “Нефтчи” ҳамда “Цементчи” жамоалари ўзаро ўртоқлик баҳсида иштирок этишди. Учрашувда ҳисоб очилмади.

Ўйин давомида хар иккала жамоада ҳам гол уриш учун қулай имкониятлар юзага келди. Лекин шу куни дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Вадим Абрамов учрашувдан қуйидаги таркиблардан фойдаланди.

Биринчи бўлим:  Ўткир Юсупов, Иброҳим Раҳимов, Камрон Кападзе, Достон Турсунов, Дилёр Ирматов, Аброр Исмоилов,  Музаффар Музаффаров, Мансур Саидов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Отабек Ҳайдаров, Мўйдин Мамазулумов

Иккинчи бўлим: Абдумавлон Абдужалилов, Муҳсин Убайдуллаев, Авазбек Ўлмасалиев, Мурод Тўйчибоев, Ислом Тошпўлатов, Тимур Ҳакимов, Абдужамол Исроилов, Карен Абрамов, Фарход Намозов, Ризо Айвазов, Алишер Шоғуломов

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” 5 август куни Ғузорнинг “Шўртан” клубини ўз майдонида қабул қилади. Учрашув соат 19:00да бошланади

“Нефтчи” матбуот хизмати

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.