“Нефтчи” Қиргулида 2 та ўртоқлик баҳси ўтказади
12.07.2017
фон

7 июлдан Қиргулида йиғин бошлаган “Нефтчи” жамоаси шу кунларда 2 та ўртоқлик баҳси ўтказади. Вадим Абрамов бош мураббийлигидаги фарғоналиклар 13 июль куни Биринчи лига вакили “Норин” жамоаси билан ўзаро беллашади.

Ҳафта сўнггига келиб яна бир ўйин режа қилинган. Унда “Нефтчи” Ёзёвоннинг  “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасига  қарши ўйнайди. Ҳар икки баҳс ҳам Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида ўтказилади.  Учрашувлар соат 18:00да бошланади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.