“Нефтчи” тайёргарликни бошлади
07.07.2017
фон

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби 7 июль санасидан ўз қароргоҳида машғулотларга киришди. Таркибга Мансур Саидов ҳамда Отабек Ҳайдаров қўшилди. Ундан ташқари сафда бир қатор янги футболчилар бор. Айни пайтда улар кўрикда бўлиб туришибди. Агар янги футболчилар мураббийлар штабига маъқул келса улар билан шартнома имзоланади ва номлари маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Қиргулидаги йиғин 16 июлгача давом этади. Шундан сўнг тайёргарликнинг иккинчи босқичи Тошкентда бўлиб ўтади.

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.