Бугундан йиғин бошланади
07.07.2017
photo_2017-07-11_20-05-07

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бугундан бошлаб иккинчи даврага тайёргарликни бошлайди. Вадим Абрамов шогирдлари таътилдан қайтишмоқда ва бугун Қиргулидаги қароргоҳда йиғилишади. Фарғонадаги тайёргарлик жараёнида 16 июлга қадар давом этиши кўзда тутилган.

Бугундан бошланидиган йиғинга бир қатор янги футболчиларнинг қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз. Айни пайтда “Нефтчи” ўз сафида Мансур Саидов, Отабек Ҳайдаров ҳамда Абдужамол Исроилов сингари футболчиларни жалб қилишга муваффақ бўлди.

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.