Вадим Абрамов: “Таркибни кучайтирмасак бўлмайди”
01.07.2017
фон

“Нефтчи” ҳамда “Бунёдкор” (1:2) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Вадим Абрамов ўйин борасида фикр билдирди

– Бугун ёшларни майдонга туширишга мажбур бўлдик. Чунки таркибдаги футболчиларнинг аксарияти Олий лига савиясида ўйин намойиш эта олишмаяпти. Очиғи, мен хайратдаман! Жамоамиз сафида ўз ёшдаги терма жамоага номзод футболчилар бор. Бироқ уларнинг қайси жиҳати термага мослигига тушуна олмаяпман. Таътилга чиқдик. Бу биз учун имкониятлар эшигини очади. Хозир биринчи галдаги масала таркибга қўшиладиган янги футболчилар борасида бўлади. Биз бу селекция жараёнида имкон даражасида юқори савиядаги футболчиларни таркибга жалб қилишга ҳаракат қиламиз. Агар бунинг уддасидан тўлиқ чиқа олмасак, амалдаги таркибдан ҳам фойдаланишга мажбур бўламиз. Бугун ўринбосарлар сафидаги йигитлар майдонга тушишди. Бу албатта яхши. Лекин ҳимоядаги камчиликлар уларнинг ўйинини ҳам “ёпиб” ташлади. Ҳимоя чизиғи устида алоҳида ишламасак бўлмайди, – деди Абрамов

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.