Миржалол Қосимов: “Нефтчи” билан бир хил вазиятдамиз”
01.07.2017
фон

“Нефтчи” ҳамда “Бунёдкор” (1:2) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин борасида фикр билдирди

– Қизиқарли ўйин кўрдик. Оғир баҳс ҳам дейиш мумкин. Яна менда ўйин борасида икки хил фикр бор. Биринчи ва иккинчи бўлимлар менда хар хил таассурот қолдирди. Умуман олганда биринчи бўлим менга ёқди. Йигитлар иккинчи бўлимда ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнашди. Бундай тушунчани уларнинг миясидан олиб ташлаш қийин кечяпти. Иккинчи голдан сўнг йигитлар ҳақиқатдан ҳам жонланди. Лекин ўйинимизда камчиликлар бор. Уларни йўқотиш керак. Чунки футбол 90 дақиқа ўйналади. Ҳозир “Нефтчи” ҳам биз ҳам бир хил вазиятдамиз. Давралар оралиғидаги селекция жараёнини истаганимиздек ўтказа олмаймиз. “Нефтчи”га янги “қон” керак деган фикрдаман. Рақобат зарур. Бугунги баҳсда фарғоналиклар яхши ўйин намойиш этишди, – деди Қосимов

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.