“Металлург” Фарғонада ғалаба қозонди
25.06.2017
фон

Олий лиганинг 15-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилди. Баҳсда бекободлик футболчилар ғалаба қозонишди.

Биринчи бўлимнинг 40-дақиқасида Зохид Абдуллаев “Металлург” фойдасига ҳисобни очди. Дастлабки бўлим шу натижа билан тугади. Иккинчи бўлимда “Нефтчи” жамоаси вазиятни ўнглаш учун ҳужумларга  эътибор қаратди. Бироқ вазиятларни якунлаш борасида фарғоналикларга аниқлик етишмади. Иккинчи таймга старт берилиши билан меҳмонлар иккинчи голни киритишга ҳам муваффақ бўлишди. Баҳс сўнггига қадар хар иккала жамоада гол уриш имкониятлар юзага келди. Лекин учрашувда бошқа гол киритилмади.

 «Нефтчи» (Фарғона) – «Металлург» (Бекобод) 0:2
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Б. Йўлчараев (Гулистон)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Голлар: Зоҳид Абдуллаев 40, – 0:1. Муроджон Тошматов 48, – 0:2.

“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Ҳамза Каримов, Акрам Бахриддинов (Риза Айвазов), Мўйдин Мамазулумов, Ҳусниддин Ғофуров, Музаффар Музаффаров, Жавоҳирбек Расулов, Дилёрбек Эрматов (Аббос Махсталиев, ), Муҳсинжон Убайдуллаев, Абдурахмон Абдулҳақов, Никита Павленко (Бахтиёр Ёқубов, 30)
Захира: Ўткир Юсупов, Фурқат Ҳасанбоев, Саиджон Абдужабборов, Аброрбек Исмоилов,

“Металлург”: Суҳроб Султонов, Ҳикмат Ҳошимов, Аюбхон Нўъмонов (Достон Турсунов, 62), Мурод Тошматов, Давронбек Каримқулов, Зоҳид Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Алишер Зиёвуддинов (Санжар Қодирқулов, ), Исломжон Исоқжоов, Ислом Қобилов, Жаҳонгир Абдумўминов (Дониёр Одилов, )
Захира: Зафар Сафоев, Вусол Магеррамов, Дилмурод Каримов, Тимур Усмонов

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.