Ёшларимиз биринчи даврани ғалаба билан якунлашди
25.06.2017
фон

Ёшлар лигасининг 15-турида Баҳром Ҳайдаров мураббийлигидаги “Нефтчи”  ёшлар жамоаси “Металлург”ни қабул қилди. Сўнгги баҳслардаги ғалабали серия билан мухлисларни хурсанд қилаётган ёшларимиз бу турда ҳам ёқимли анъанани бузишмади.  24 июнь оқшомида Қиргулида кечган рақобатда фарғоналик футболчилар ғалабага эришишди. Биринчи бўлимнинг ўрталарига келиб собиқ “Металлург” футболчиси Саид Абдужабборов рақиб дарвозасини ишғол этиб, баҳсда ҳисоб очди. Дастлабки 45 дақиқалик мазкур натижа билан якунланди.

Иккинчи бўлимда Баҳром Ҳайдаров таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Отабек Исроилов ўрнига майдонга тушган ёш ҳужумчи Ҳамидулло Абдуҳамидов ўйинга қўшилиши билан ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарига келиб  заҳирадан курашга қўшилган яна бир футболчи Абдуқодир Ортиқов жамоадоши ташлаб берган узатмани дарвозага аниқ жойлаб қўйди. 3:1. Меҳмонлар таркибидан эса Улуғбек Худоёров мазкур тўпларга  жавоб қайтарди.

Шу тариқа Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги “Нефтчи” ёшлари навбатдаги ғалабани расмийлаштиришди.

 

24 июнь. 2017. Қиргули “Нефтчи” СК стадиони

“Нефтчи” – “Металлург” 3:1 (1:0)

Голлар: Саид Абдужабборов – 1:0, Ҳамидулло Абдуҳамидов – 2:0, Абдуқодир Ортиқов – 3:0, Улуғбек Худоёров – 3:1.

“Нефтчи”: 25. Руслан Матниёзов, 4. Шодиёр Хожиматов, 5.Отабек Исроилов, 7. Саид Абдужабборов,            8. Исломбек Тошпўлатов,     10. Хуршид Асқаралиев, 20. Жамшид Қобулов, 21. Миржамол Неъматов(С), 23. Исломбек Каримов, 77. Иброҳим Нўъмонов, 88. Фурқат Ҳасанбоев

Захира: 30. Шуҳратилло Раҳмонов, 9. Абдуқодир Ортиқов, 11.Эламонов Каримов, 15. Сарвар Абдуллаев, 18. Авазбек Ўлмаслиев, 22. Ҳусанбой Ғаниев, 32. Ҳамидулло Абдуҳамидов.

 

“Металлург”: 25. Темурбек Тўйчибоев, 4. Асомиддин Абдураҳмонов, 5. Жасур Аҳмедов, 6. Дилмурод Каримов, 11.Муҳаммаджон Султонов,  14. Фуррух Намазов, 17. Умид Раҳимов, 19.Аброрбек Тошқўзиев,          22. Худоёршукур Саппаров, 23. Зухирилло Бабаев, 27. Муҳаммадшодил Қаҳрамонов

Заҳира: 35. Акобир Қаюмов, 7. Улуғбек Худоёров, 8. Дониё Исмоилов, 9. Зокиржон Аҳмаджонов, 21. Азамжон Самижонов

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.