Олег Тюлькин: “Вадим Абрамовга бироз вақт керак”
14.06.2017
фон

Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Динамо” (3:2) баҳсидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи  Олег Тюлькин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Кескин ўйин кўрдик. Хар икки жамоада ҳам ғалаба қозониш учун имконият бор эди. Биз ана шу имкониятга эга чиқдик. “Динамо”да ҳам “Нефтчи” ҳам вазиятлар бўлди. Фақат фарғоналиклар хавфли вазиятларни голга айлантира олишмади. Учрашув борасида қисқа фикрларим мана шулардан иборат. “Нефтчи”га омад тилаб қоламан.  Вадим Абрамовдек тажрибали мураббий жамоани қўлга олди. Қисқа вақт ичида вазиятни ўнглаш осон эмас деб ўйлайман. Унга бироз вақт керак. Мухлисларга сабр тилайман. Ишонаманки, Вадим Абрамов “Нефтчи” бу вазиятдан олиб чиқиб кета олади, – деди Олег Тюлькин

“Нефтчи” матбуот хизмати 

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.