Ёшларимиз “Динамо”га 6 та гол уришди
13.06.2017
фон

13 июнь куни Ёшлар лигаси 13-тур доирасида Баҳром Ҳайдаров устозлигидаги “Нефтчи” ёшлари “Динамо”ни қабул қилишди.

Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионига йиғилганлар биринчи бўлимнинг ўзида 5 та гол кўришди. Голларга бой илк таймда “Нефтчи”дан Ҳамидулло Абдуҳамидовнинг дубли ва Хуршид Асқаралиевнинг голларига Ислом Шарипов ҳамда Раҳим Бобомурзоевлар жавоб қайтаришди. Иккинчи бўлим ҳам ғоят қизғин кураш ва голларга бой ўтди. Заҳридан майдонга тушган Ризо Айвазов “Нефтчи” фойдасига таймни голлар билан бошлаб берди.  Илк таймда 2 та гол урган  Ҳамидулло Абдуҳамидов навбатдаги бўлимда ҳам рақиб дарвозабонларини ранжитишда давом этди. Хатто рақиб мураббийларига ҳам дарвозабонларнинг алмашуви наф бермади. Абдуҳамидов томонидан киритилган кетма-кет голлар ҳисобни янада йириклашиб кетишини таъминлади. Шу куни ёш футболчи 4 марта рақиблар дарвозасини ишғол этди ва жамоа муваффақиятида муҳим ҳисса қўшди.

2017-йил 13 июнь. Қиргули. “Нефтчи” СК стадиони.

“Нефтчи” – “Динамо” 6:2 (3:2)

Голлар: Ҳамидулло Абдуҳамидов – 1:0, Ҳамидулло Абдуҳамидов – 2:0, Исломбек Шарипов – 2:1, Раҳим Бобомурзоев – 2:2, Хуршид Асқаралиев 3:2, Ризо Айвазов – 4:2, Ҳамидулло Абдуҳамидов – 5:2, Ҳамидулло Абдуҳамидов – 6:2.

“Нефтчи”: 25.Руслан Матниёзов, 4.Шодиёр Хожиматов, 6.Аброр Исмоилов, 7.Саид Абдужабборов, 8.Исломбек Тошпўлатов, 10. Хуршид Асқаралиев, 18. Авазбек Ўлмаслиев, 21. Миржамол Неъматов, 22. Фурқат Ҳасанбоев, 23.Исломбек Каримов, 32. Ҳамидулло Абдуҳамидов

Заҳира: 30. Шуҳратилло Раҳмонов, 9.Абдуқодир Артиков, 11. Эламон Каримов, 15. Сирож Рўзиметов, 20. Жамшид Қобулов, 77. Риза Айвазов, 88. Баҳодир Қодиров

“Динамо”: 46. Руслан Тоштурдиев, 6. Шахзод Саидов, 8. Жасур Қурбонов, 15. Лазизжон Нуриддинов, 16. Комил Шарофиддинов, 18. Анвар Муродов, 28. Дамир Пиримов, 42. Орзумурод Аҳмедов, 70. Раҳим Бобомурзоев, 95. Ислом Шарипов

Заҳира: 1. Фарход Раҳматов, 4. Хумоюн Толипов, 12. Жасур Ашуров, 33. Рафаэль Девликамов, 34.Авазбек Толибов, 55. Отабек Равшанов.

“Нефтчи” матбуот хизмати

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.