Муҳсин Убайдуллаев: “Осон ўйин бўлмади”
13.05.2017
фон

“Нефтчи” – “Обод” (1:0) баҳсидан сўнг фарғоналиклар аъзоси Муҳсин Убайдуллаев ўз фикрлари билан ўртқолашди.

 

– Барча ўйинлар қатори бу беллашув ҳам осон бўлмаслигини билгандик. Ҳақиқат ҳам қизиқарли баҳсга гувоҳи бўлдик. Хар иккала жамоа ҳам майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда чиққани яққол намоён бўлди. Тенг курашлар остидаги ўйин деб таъкидлаш мумкин. Биз кўпроқ ғалаба қозонишни истаган эканмиз. Шу сабаб уч очко бизга насиб қилди. Мухлисларимизни стадионга қайтаришимиз керак. Мазкур баҳсдаги ғолибона руҳни сақлаб қолиб олдинга олға боришда давом этамиз, – деди Муҳсин Убайдуллаев

 

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” кейинги турда “Қизилқум” меҳмони бўлади. Фарғоналиклар 18 май куни Навоийда турни ўтказишади.

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.